Дубайда 15 тонналик кит топилди

Дубайнинг соҳил бўйи сувларида вазни 15 тонна, узунлиги эса 12 метр бўлган тропик кит жасади топилди. DP World компаниясининг қутқарув гуруҳи уни Жабал Али туманидаги денгиз каналидан топиб олди ва портга олиб келди.

Китнинг ичини ёриб ўрганган мутахассислар унинг ички органларидан турли паразитларни топишди ва кейинги тадқиқотлар учун китни лабораторияга топширишди. Китнинг ошқозони бўш бўлган.

Шаржа амирлигининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Зайд университети ҳамкорлиги натижасида тропик китнинг бу минтақада яшаши ҳақидаги маълумотлар тўпланадиган ва таҳлил қилинадиган бўлди.

Брайд йўл-йўли ёки тропик кит тўда ҳолида яшайдиган балиқларни еб кун кечирадиган йиртқич ҳисобланади. У океанларда, тропик ва мўътадил сувларда, шу жумладан Форс кўрфази ва Арабистон денгизида ҳам яшайди. Вазни 12,20 тоннагача, узунлиги эса 15 метргача бўлиши мумкиндир. Улар 70 ёшгача умр кўради.

Брайд йўл-йўл китининг асосий душманлари акулалар ва инсонлардир. Тарихда бу жониворлар араб минтақаларида совет кит овловчи кемалари томонидан йўқ қилиб борилган. 1960 йилларнинг ўрталаригача совет денгизчилари 849 та китни овлаб йўқ қилишган.