Дубайдан келган йўловчи аэропортда ушланди

Москванинг Шереметьево халқаро аэропортида божхона ходимлари Россиялик фуқарони қўлга олишди. Бу ҳақда божхона расмий сайти хабар беради.

51 ёшли аёл Дубайдан Россияга ноқонуний равишда қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва чарм маҳсулотларни олиб киришга уринган. У “яшил коридор” орқали кирган ва олиб келган буюмларини декларацияга ёзмаган. Божхона кўриги натижасида унинг юклари орасидан 17 дона заргарлик буюмлари, 3 чарм сумка ва машҳур брендга оид чарм оёқ кийими топилган.

Буюмларнинг умумий баҳоси тахминан 25,5 миллион рубл, тўланмаган божхона тўловлари эса 7,4 миллион рублни ташкил қилган.

Аёлга қарши мамлакат жиноят кодексига биноан чора кўрилиши кутилмоқда.