Дунёдаги энг эрта туғилган гўдак илк таваллуд кунини нишонлади

АҚШ нинг Миннеаполис шаҳрида бор-йўғи 4 ойлик  туғилган Ричард Скотт Уильям Хатчинсон ўзининг илк таваллуд кунини нишонлади.

Ричард Гиннеснинг Рекордлар китобида  энг эрта туғилган ва яшаб қолган болакай сифатида қайд қилинган. У тахминан туғилиши керак бўлган муддатдан 131 кун аввал дунёга келган пайтида вазни бор-йўғи 337 грамм бўлган.

Ричар туғилган туғруқхона шифокори Стейси Керннинг айтишича, неонатолог шифокорлар гуруҳи боланинг ота-онасига унинг яшаб кетиши борасида 0% умид беришган.

Шифокорлар гўдакни махсус кювез ичига жойлаштиришди ва унинг ривожланиб, тенгқурларига етиб олиши учун барча шароитларни яратишди. Коронавирус пандемияси туфайли унинг ота-онаси гўдак билан бирга касалхонада қола олишмади ва шу сабабли ҳар куни қўшни Висконсин штатидан келиб ундан хабар олиб туришди.

Кичик Ричардга 6 ой сўнгра, 2020-йил декабрида уйга кетишига рухсат беришди. Стейси Керн жажжи хастаси билан фахрланишини айтиб, унинг яшашга бўлган алоҳида иштиёқини ҳам таъкидлаб ўтди.