Дунёдаги энг кучли ўт ўчириш машинаси

Ушбу машина аслида Фаренгейт бўйича 2000 даражадан (Цельсий бўйича 1094 даража) ортиқ бўлган ҳарорат билан ёнаётган оловларни ўчириш учун мўлжалланган дунёдаги энг қудратли ўт очириш машинаси ҳисобланади. Одатда бундай юқори ҳароратли олов ўчоқлари нефть ва газ конларида ёнғин содир бўлганда юзага келади.

Машинанинг “Катта шамол” деб аталади ва юқорида тасвирлаб ўтилганидек йирик олов марказларини ўчириш учун махсус тайёрланган. Машинанинг базаси Т-54 Совет танкидан иборат бўлиб, унинг қурол минораси ўрнига МИГ 21 қирувчи самолётининг иккита двигателлари ва олтита сув пуркагичлар ўрнатилган.

Икки “ҳаво замбараклари” ақлдан оздирувчи, соатига 770 миль (1239 км) тезлик билан 4591 куб фут (1400 метр куб) сув ва ҳавони пуркай олади. Бундай қувват билан сифатли қурилган битта уйни бир неча дақиқада парчалаб юбориш мумкин. Двигатель устидаги олтита қувурдан отилиб чиқаётган ҳаво аралаш сув оқими оловни осонлик билан ўчиради.

“Катта Шамол” ҳамон Венгриянинг нефть гиганти MOL Group корхонаси хизматида турибди.