Дунёнинг энг машҳур шери ўлди

Кениянинг Масаи Мара минтақасида яшаган ва дунёнинг энг машҳур шери сифатида тан олинган Скарфейс 14 ёшида ўлди. Чап кўзидаги яра изи туфайли Скарфейс (чандиқли юз) лақабини олган бу шер Масаи Марадаги энг қари шер ҳисобланган. Унинг ўлимини ветеринарлар табиий сабаблар туфайли деб тушунтиришган. 2021-йили масаи қабиласига мансуб бир чўпон ўз сурувини ҳимоялаш мақсадида шерга ҳамла қилиб, кўзини яралаган эди. Скарфейс ҳақида бир нечта ҳужжатли фильмлар олинган.