Дунёнинг топ-ўқув юртлари рейтинги эълон қилинди

Ҳар йили жаҳон бўича энг обрўли ва етакчи олий ўқув юртларининг рўйхати элон қилиб борилади. Ушбу анъанага содиқ қолган равишда бу йил ҳам университет ва институтларнинг “энг зўрлари” рейтинги – World University Rankings-2022 Quacquarelli Symonds (QS) рейтинг агентлиги томонидан омма эътиборига ҳавола этилди. Рўйхатни тузиш учун ташкилот дунёнинг 97 та давлатида жойлашган 1300 та олий таълим муассасаларининг фаолияти ва эришган натижаларини ўрганиб чиқди.

Рейтингни тузишда QS қуйидаги 6 та омилга асосланади:

  • ОТМнинг академик обрўси – 40%;
  • ОТМнинг иш берувчилар орасидаги нуфузи – 10%;
  • ОТМдаги талабалар сони нисбати – 20 %
  • чет-эллик педагоглар нисбати – 5%
  • ОТМдаги чет-эллик талабалар улуши – 5%
  • Халқаро илмий нашрлардаги улуши – 20%

Рейтинг етакчилари ҳисобланган Германия ва Япония давлатлари мос равишда 45 та ва 39 та унивеситетлари билан танловда қатнашган.

Рўйхатнинг энг биринчи ўрнида барчамизга таниш бўлган Массачусетс технология институти (MIT) турибди. Иккинчи ўринни Оксфорд университети эгаллаган бўлса, учинчи ўринни Стенфорд ва Кембридж университетлари ўзаро бўлишиб олдилар.

Афсуски, ТОП 1000 таликка Ўзбекистон ОТМларидан бирортаси ҳам киритилмаган.