Эксклюзив: Саудия Арабистони шаҳзодаси ўлимга ҳукм этилди

Қирол Салмоннинг жияни Фаҳд бин Турки бин АбдулАзиз, мудофаа вазири ва мамлакатнинг амалдаги ҳукмдори бўлмиш қирол Салмон ва унинг ўғли Муҳаммад бин Салмонни тахтдан ағдариш учун давлат тўнтаришига уриниш билан хиёнат қилгани учун ўлимга маҳкум этилгани айтилмоқда.

Бин Турки сентябрь ойида АлЖоуф вилояти губернаторининг ўринбосари бўлган ўғли АбдулАзиз билан бирга коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган. У 1983 йилда Саудия армияси сафларига қўшилган ва АҚШ ҳамда Буюк Британияда махсус операциялар бўйича тайёргарликдан ўтган. У 2020 йилда унвонлари олиб ташланиб ҳибсга олинишидан олдин генерал-лейтенант унвонига сазовор бўлган эди.

Қўшма Штатлар Саудия Арабистони мудофаа вазирлигига ўз тузилмаларини модернизация қилишда ёрдам бериб келмоқда эди.