Эмланмасангиз киролмайсиз!

Коронавирус пандемияси туфайли ҳаж зиёрати учун чет элликларни қабул қилмаётган Саудия Арабистони яна бир янги қарорни эълон қилди.

Тижорий фаолият билан боғлиқ бўлган бу қарорга биноан, коронавирусга қарши эмланмаган инсонлар тижорат ва савдо-сотиқ марказларига киролмайдилар. Янги қарор август ойидан бошлаб амалга киради. Бу ҳақда мамлакат Тижорат Вазирлиги матбуот котиби Абдулраҳмон ал-Ҳуссайн хабар беради.

Савдо-сотиқ ва тижорат марказларига киришни истаган кишилар камида бир доз вакцина билан эмланган бўлишлари шартдир.

Саудия Ички Ишлар Вазирлиги ҳам спорт ва кўнгилочар тадбирларда иштирок этишни истаганлар учун эмланишнинг шарт эканлигини эълон қилди.