Эронда президентлик сайловлари

Эрон президенти сайловчиларга норозиликларни бир четга суриб, жума куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашишга чақирди. Одамлар мамлакатдаги иқтисодий қийинчиликлар ва ўрнатилган турли чекловлар туфайли умидсизликка тушиб қолишган. Катта эҳтимоллик билан улар сайлов жараёнини бойкот қилиши кутилмоқда.

Олий адлия раҳбари Иброҳим Райсий ва Марказий банкнинг собиқ раҳбари Абдолнассер Ҳеммати бир неча таниқли номзодлар сайловда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан ва айримлари сайловда қатнашишдан воз кечганларидан сўнг мамлакат президентлиги учун асосий даъвогарлар ҳисобланадилар.

Эроннинг амалдаги Президенти Ҳасан Руҳоний, пайшанба куни сайловолди ташвиқот кампаниясини ниҳоясига етказгач эронликларни “турли муассаса ёки гуруҳлар йўл қўйган камчиликлар”га қарамасдан сайловда фаол бўлишга чақирди.

Мамлакатнинг Олий диний раҳнамоси бўлмиш Оятуллоҳ Али Ҳумайний аллақачон Эрон Ислом Республикасига қарши хорижий босимлар таъсирини камайтиради деган ниятда одамларни тўпланишга чақирган.