Фаластинда “ҳинд” коронавируси топилди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазири Мей Кейле ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда яшовчи икки аёлда коронавируснинг “ҳинд”-дельта варианти аниқланганлиги ҳақида хабар берди.

Вазир бу икки аёлнинг  яқиндагина БААдан қайтганлигини ҳам қўшимча қилди.

Мей Кейле аёллар билан яқин мулоқотда бўлган барча инсонларнинг карантинга олинганлигини айтиб, Фаластинликлардан муҳим бир сабаб бўлмаса, чет элга кетмай туришларини илтимос қилди.

Фаластинда бугунгача коронавирус туфайли 3842 киши вафот этди. Ғарбий Соҳилда пандемик вазият назоратга олинган бўлсада,Ғазо минтақасида коронавирус тестларининг ҳар олтитадан биттаси вирусга позитив чиқмоқда.