Ғарбий Австралия Университети гранти

Аризалар Ғарбий Австралия Университетининг 2022-2023 ўқув йили грантлари учун қабул қилиняпти. Бутун дунёдан барча халқаро талабалар Ғарбий Австралия университетида таҳсил олиш учун ариза топширишлари мумкин. Грант бакалавриат, магистратура ёки докторантура даражаларида ўқиш харажатларини тўлиқ қоплайди.

Таълимнинг аввалги босқичини аъло баҳоларга тамомлаган талабалар бакалавриат ва магистратура дараларида ўқиш учун ариза топширишлари тавсия этилади. Бакалавриат даражаси учун грант 48000 AUD (37000 USD), магистратура ва докторантура даражалари учун эса 24000 AUD (18500 USD) миқдорида берилади.

Ғарбий Австралия университети 1911 йилда ташкил этилган. Университет Ғарбий Австралия штатида жойлашган давлат тадқиқот университети ҳисобланади. Ушбу ОТМ бакалавриат даражасида аъло таълим бериш бўйича Австралия бўйлаб иккинчи ўринни эгаллайди. Ғарбий Австралия университети Австралия давлатининг энг яхши университетидир.

Ғарбий Австралия университети гранти тафсилотлари:

Университет: Ғарбий Австралия университети;

Илмий даража: бакалаврлариат, магистратура, докторантура;

Грантнинг молиявий қамрови: ўқиш харажатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабарлар;

Грант тақдим этаётга мамлакат: Австралия;

Ҳужжат топшириш учун сўнгги муддат: 2021 йил 23 июль.