Гонконгда ёнғин чиқди

Гонконгнинг Абердин минтақасида портда ёнғин содир бўлиши оқибатида 16 та қайиқ ёниб кетди. Ёнғин пайтида осмонни қоп-қора туман қоплаб, портлаш товушлари эшитилди.

Маҳаллий соат билан 02:34 бошланган ёнғиннинг эрталабки 08:40 да ўт ўчирувчилар командаси томонидан назорат остига олинганлиги айтилмоқда.

Ҳодисада яраланган бир киши касалхонага олиб кетилган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.