Ҳалифа Университети халқаро грант дастури

Ҳалифа Университети томонидан тақдим қилинаётган халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори талабаларнинг ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган Ҳалифа Университети 1989 йилда ташкил топган бўлиб, у асосан аниқ ва табиий фанлар бўйича таълим беришга ихтисослашган. Times Higher Education Asia University Rankings рейтинг ташкилоти университетни Осиёдаги энг яхши 23 университет сифатида баҳолаган. Ҳалифа университети World University Rankings халқаро рейтингида 401 ўринга муносиб кўрилган.

Ҳалифа Университети гранти тафсилотлари:

Университет: Ҳалифа Университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Бирлашган Араб Амирликлари;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 16 октябр.