Ҳеч нарса кўрингани каби эмас

Бир турк она ҳикоя қилади…

Болам чизган шу расм туфайли мактабда қиёмат қўпти.

Мудир мени дарҳол мактабга чақирди, полиция ва психологга кўрсатма беришга мажбур бўлдим.

Мудир мендан “Болангиз қанақа расм чизганини биласизми? Бу менинг оилам деяпти”,-деди.

“Бир боланинг бутун оила аъзоларини бўйнидан осилган ҳолатда тасвирлашини оддий ҳол деб ўйлайсизми? Сизни энди доимий назорат остида тутамиз”,-деди менга барчаси.

Бир амаллаб уйга етиб келдим. Бироз тинчланиб, боламдан “Чизган расмингни менга тушунтириб бер”,-дедим.

“Ойи, сизга ёқдими расмим?”

“Нима эканлигини тушунмадимку, болажоним”.

“Нега ахир? Ҳаммамизни Анталияда сув остида сузаётганимизни чиздим, холос”.

Узил-кесил қарор беришдан аввал қаршингиздаги инсонни тингланг, тушунишга ҳаракат қилинг.

Акс ҳолда баъзан кулгили, баъзан фожиавий, баъзан эса ҳам кулгили, ҳам фожиавий аҳволга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас.