Ибриқ нима?

Ибриқ ёки жезва-қаҳва қайнатиладиган кичик махсус идишдир. Ибриқнинг юқори қисми кенг, пастга тўғри эса торайган шаклда тайёрланади. Бу идишни мисдан тайёрлаш урфдир, мис идишда сув бир хилда исийди ва секинроқ совийди.

Қаҳвани илк бора истеъмол қилишни бошлаган африкалик кўчманчи қабилалар уни қозонларда пиширишарди. Аммо уларни ташиб юриш қийин бўлгани учун вақт ўтиб қаҳва қайнатадиган идишнинг шакли ўзгарди ва далла деб аталган кўза шаклига кирди.  Уни араблар ва форслар ибриқ-кўза деб аташади.

Африка қитъасидан далла қаҳва билан бирга Арабистон ярим ороли ва Туркияга кириб келади. Турклар далланинг бош қисмини тайёрлаш жараёнида қаҳванинг тўкилмаслиги учун янада торайтиришади ва дастагини узайтиришади. Россияда турклар жезве деб атаган бу идишни Туркиядан кириб келгани учун турка деб аташади.