Икки италиялик сиёсатчи Байденнинг муовинини Трампга ўхшатди

Мухолифатдаги “Италия биродарлари” партиясининг етакчиси Гиоргиа Мелони чап қанот ҳаракатини ўзида мужассам этган АҚШ вице-президенти Камала Харрис муҳожирлар ҳақида энди Трамп каби гапираётганини айтди.

Мелони сешанба куни Фейсбукда “Харрис АҚШга киришни истаган муҳожирларга мурожаат қилиб, ноқонуний иммиграцияга йўл қўймаслигини очиқ айтмоқда”, деб ёзди.

У: “Қўшма Штатлар дунёдаги ҳар қандай давлат сингари, ўз чегараларини ва қонунларини ҳимоя қилишни давом эттиради, ноқонуний равишда киришга уринганларни рад этади, иммиграция тарафдорлари қўлида бўлган Италиядан ташқари”, деган.

Ўз навбатида, “Лига” партияси етакчиси Маттео Салвини Фейсбукда: “Бизга келма, биз сени орқага қайтарамиз”, деб Хариснинг гапларини такрорлаган ва “Бу давлат ўз чегараларини ҳақли равишда ҳимоя қиладиган мамлакат”, деган.