Инсониятни абадий пандемия кутмоқдами?

АҚШлик шифокорлар коронавирус борасида пессимистик фикрларни айта бошлашди.

Уларнинг айтишича, олинган барча тадбирларга қарамасдан, сайёрамиз бўйлаб коронавирус тўлқини тўхтамай давом этмоқдадир. Ҳар куни олинаётган расмий статистика маълумотлари бунга яққол мисолдир. Бугунгача бу касаллик 166 миллион инсонга юқди. 3,5 миллион инсон эса ҳаётдан кўз юмди. Агар бу ҳолат ўзгармаса, жорий йилнинг охирига келиб “Ухань балоси”дан ўлганлар сони 5 миллиондан ошиб кетиши аниқ.

Тўғри, 102 миллиондан кўп инсон коронавирусдан тузалди. Инсоният аввал бошда бўлгани каби бу вируснинг қаршисида унчалик ҳам ожиз эмасдир. Дунёдаги барча йирик фармацевтик компаниялар антивирус дориларнинг бутун-бутун серияларини ишлаб чиқаришди. Европа ва Америка қитъаларида эмлаш жараёни жадал суръатлар билан кетмоқда. Аммо, Жанубий Осиёда аҳвол чатоқдир, ва кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. Биргина Ҳиндистонда 26 миллион киши вирус юқтириб олди, ҳақиқий рақамлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Ковиддан ташқари “қора моғор”-мукормикоз ҳам авж олди ва унга йўлиққан инсонлар кўзларидан ажралмоқдалар. Непалда эса шифокорлар вируснинг янги, маҳаллий тури ҳақида гапиришмоқда. АҚШлик шифокорлар ва аналитиклар Covıd-19нинг янги турларини тўхтамай пайдо бўлишидан хавотирдалар ва инсонларни бунга руҳан тайёр бўлишга чақирмоқдалар.