ИШИД қурбонларининг мозори топилди

Ироқнинг Мусул вилоятида 500 жасад кўмилган икки мозор топилди.

Шаҳид Яқинлари Ташкилотининг ходими Зиё Каримнинг матбуотга берган баёнотида бу жасадларнинг 2014-йили бу шаҳарни ишғол қилган ИШИД томонидан ўлдирилган инсонларга оид эканлигини билдирган.

Халқаро ёрдам ташкилотларининг кўмагида 123 жасаднинг ер остидан чиқарилганлигини айтган ташкилот расмийси бундай қабристонларнинг Телафер ва Синжар туманларининг яқинида ҳам топилганлигини сўзлаб ўтди.

Мусул ҳокими Нажим ал-Жуббурий Мусул ҳудудида қурбонларнинг жасадлари яширилган бундай мозорларнинг жуда кўп эканлигини ва уларни топиш учун БМ ва Ироқ ҳукуматининг иштироки зарурлигини айтиб ўтди.

БМТ нинг 2018-йили берган баёнотида Ироқ ҳудудида ИШИД қурбонлари кўмилган 200 дан кўп мозорнинг борлиги айтилган эди.