Исландияда карантин чекловлари бекор қилинди

Исландия  26-июньдан бошлаб карантин билан боғлиқ барча чекловларни бекор қилди.

«Биз  одатий меъёрларга тўғри келадиган ҳаётга қайтмоқдамиз. Пандемия бошлангандан бери бунга интилаётган эдик», дейди Исландия Соғлиқни сақлаш вазири Свандис Сваварсдоттир.

1-июльдан бошлаб мамлакатга Европада қабул қилинган эмланганлик ҳақидаги маълумотнома билан келаётган инсонлар COVID-19 мажбурий тестидан озод қилинадилар.

18 ёшдан катта аҳолининг 87% вакцинанинг камида илк дозини олган бўлиб, тахминан 60% аҳоли эса тўлиқ эмланган ҳисобланади.

Лекин ҳукумат расмийлари келажакда мамлакатда коронавируснинг оз миқдорда қайтадан пайдо бўлиши мумкинлигини ҳам ҳисобга олишмоқда.

Эпидемия бошлангандан буён Исландияда 6637 нафар инсон касалликка чалинди, 30 нафари эса вафот этди. Ҳозирда 12 нафар фуқаро вирусга чалинганлик оқибатида ўзини-ўзи яккалашни бошидан ўтказмоқда. 2021-йилнинг бошидан бугунгача фақат бир киши вирус туфайли ҳалок бўлди.