Исроил Ғарбий Соҳилга ҳужум қилди

Исроил полицияси ва аскарлари Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳрида ноқонуний яҳудий жойлашувларига қарши норозилик намойиши ўтказаётган Фаластинликларга ҳужум қилди. Натижада 353 киши яраланди. Фаластинликлар Исроилликларга тош отиб ҳимояланишга уриндилар.

Фаластин Қизил ярим ой ташкилотининг берган изоҳига кўра, Исроилликлар ҳужуми натижасида жароҳатланган инсонлардан бир нафари оғир аҳволда, 2 та тез рдам машинасига ҳам зарар етказилган.

1976-йили Исроил томонидан ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда 250 дан ошиқ ноқонуний тарзда қурилган яҳудий уйлари ва муассасалари бордир, уларда 450000 дан кўп яҳудийлар яшаб келмоқда.