Жанубий Австралия Университети халқаро стипендия дастури

Жанубий Австралия Университетининг 2022 ўқув йили халқаро стипендия дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро ва маҳаллий талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган маҳаллий ва халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир. Тақдим қилинадиган грантлар сони 300 та.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Грантнинг амал қилиш муддати 3 давом этади.

Жанубий Австралия Университети Австралиядаги энг йирик университетлардан бири ҳисобланади. Университетда 32000 нафар талабалар таҳсил олади. Дунё бўйича ОТМлар рейтингида Жанубий Австралия ТОП 50 талик рўйхатига киритилган..

Жанубий Австралия Университети гранти тафсилотлари:

Университет: Жанубий Австралия Университети;

Илмий даража: магистратура ва докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди;

Ким учун: маҳаллий ва халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Австралия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 31 август.