Жилмайсангиз кирасиз

Хитойда “Canon Information Technology” корхонасининг йирик камера ва унинг қисмларини ишлаб чиқарувчи филиали янги “иш жойини бошқариш ” тизими доирасида корхонага киришда ўзига хос кузатув камераларини ўрнатди.

Камералар офисга киришда ва музокаралар олиб боришда фақат “жилмайиб турувчи” ходимларга “рухсат” беради.

Canon бундай технология пандемиядан кейинги даврда иш жараёнини янада кўтаринки кайфиятда, қувноқ ва ҳаётдан “рози” ҳолда ўтказиш заруратидан келиб чиқиб ўрнатганлигини айтмоқда. Бироқ, баъзи ходимлар янгича ёндошувни ёқтирмадилар. “Энди компания нафақат бизнинг вақтимизни, балки ҳис-туйғуларни ҳам бошқаряпти”, – дейди Weibo ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчилардан бири.

Пекин офисида ўрнатилган ва ташкил этилган операцион тизим Сингапурда ҳам сотувга йўлга қўйилган. Компания ушбу янгилик борасида берилган саволларга жавоб бермади.