Johnson and Johnson компаниясида вакциналар билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келди

АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармонларни назорат қилиш агентлиги (FDA) Johnson and Johnson компаниясини Балтимор заводида ишлаб чиқарилган КОВИД-19 вакциналарини “фойдаланишга яроқсиз” деб топиши оқибатида миллионлаб дозаларни йўқ қилишга мажбур қилмоқда.

Агентлик идораси NBC News телеканалига берган баёнотида Johnson and Johnson учун вакцина ишлаб чиқарадиган Emergent BioSolutions заводи раҳбариятига тахминан 60 миллион дозани йўқ қилишни буюрганлигини тасдиқлади.

Emergent BioSolutions бир марталик вакцинани оммавий равишда ишлаб чиқарадиган Johnson and Johnson компаниясининг бир нечта пудратчиларидан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқарилиб бир жойда тўпланган вакцина меъёрда суюлтириш, идишларга солиш ва қадоқлаш учун бошқа заводларга юборилади.

Emergent фабрикасида ишлаб чиқарилган катта миқдордаги вакцина препаратининг таркибий қисмлари тасодифан AstraZeneca вакцинаси билан аралашиб кетган.

Келиб чиққан муаммо туфайли Johnson and Johnson миллионлаб дозаларни экспорт қилишни ва етказиб бериш тўхтатиб туришга мажбур бўлмоқда.