Johnson & Johnsonнинг саратон келтириб чиқарувчи пудраси бўйича суд қарори чиқди

Унга кўра, Johnson & Johnson кукунидан фойдалангандан сўнг тухумдон саратонига дучор бўлганлигини айтган аёллар учун 2,1 миллиард доллар товон пули тўлаши керак.

Johnson & Johnson компанияси Олий суддан болалар кукуни ва Shimmer Effects ҳаммом маҳсулотларида кансероген моддалар борлиги ёки саратон касаллигига сабаб бўлгани ҳақидаги даъволарни рад этиб, қарорни қайта кўриб чиқишни сўради.

Компания вакили Ким Монтагнинонинг таъкидлашича, суднинг ишни қайта кўриб чиқмаслик тўғрисидаги қарори муҳим ҳуқуқий масалаларни ҳал қилинмасдан қолдиради ва шу сабабли штат ва федерал судлар бу каби масалаларни ҳал қилишда давом этади.

Даъвогарларнинг адвокати тўққиз аёл тухумдон саратонидан вафот этганини айтди, аммо Johnson & Johnson унинг кукун маҳсулотлари саратон касаллигини келтириб чиқарганини рад этди ва суд қарорини ўнлаб йиллар давомида амалга оширилган мустақил илмий хулосаларга зид эканини таъкидлади.