Калифорния Университети онлайн курслари

Берклидаги Калифорния Университетининг 2022 ўқув йили бепул онлайн курсларига аризалар қабул қилинмоқда. Уйда ўтирган ҳолда онлайн таълим олишни истаган талабалар улар учун бу олтинга тенг имконият. Калифорния университети бепул,ўзига хос ва келажакда фойдали бўлган 18 турдаги курсларни таклиф этади.

Берклидаги Калифорния Университетининг бепул онлайн курсларига киритилган барча курслар инглиз тилида олиб борилади. Берклидаги Калифорния Университети 1868 йилда ташкил этилган жамоат тадқиқот университетидир. Бу Калифорния университети 10 та кампуси ичидаги энг етакчи университет бўлиб, дунёдаги энг яхши университетлардан бири сифатида тан олинган.

Университети онлайн курслари тафсилотлари:

Университет: Берклидаги Калифорния Университети;

Курслар сони: 50 дан ортиқ;

Ўқиш нархи: бепул;

Ўқиш тарзи: онлайн;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: АҚШ;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: муддати йўқ.