Канадада черковларга ўт қўйиб юборилмоқда

Британия Колумбияси провинциясида яна иккита католик черковининг кули кўкка совурилди.

Ўт қўйилган ушбу диний муассасалар Канаданинг маҳаллий туб аҳолиси яшайдиган ҳудудларга яқин ерларда жойлашган. Ёғоч биноларга шанба куни эрта тонгда олов ёқиб юборилган ва ўт ўчирувчиларнинг етиб келишларига қадар улар тўлиқ ёниб бўлган.

Ўтган ҳафта Британия Колумбиясида иккита католик черковлари ҳам ёниб кетганди. Ёнғин содир бўлган бўлсада, жиноятчилар ҳалигача топилмади.

Шу ҳафтада Саскачеван провинциясидаги ҳинду болалар учун қурилган собиқ мактаб-интернати ёнидаги майдонда 751 та номаълум қабрлар топилгани маълум бўлди. Май ойи охирида эса, 215 нафар балоғатга етмаган болаларнинг қолдиқлари Британия Колумбия провинциясидаги бошқа бир ҳинду болалар мактаби ҳудудидан топилган эди.

Ушбу янгиликлар Канада жамоатчилигини жунбушга келтирди. Аҳоли ҳукуматдан барча собиқ таълим муассасалари ҳудудида қазиш ишларини амалга оширишни талаб қилди. Канадада маҳаллий халқ вакиллари учун мўлжалланган мактабларнинг охиргиси 1996 йилда ёпилган. Рим-католик черковининг ушбу турдаги дафн маросимлари акс этган ва мактабларнинг ҳужжатларини аниқлаб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилишга чақирувчилар ҳам бўлди.

2017 йилда Канада бош вазири Жастин Трюдо ушбу мактабларда ўқиш пайтида азоб-уқубатга дучор бўлган маҳаллий аҳоли вакилларидан расман узр сўраган. Ҳукумат, шунингдек, зарар кўрганларга 800 миллион Канада доллари (638 миллион АҚШ доллари) миқдорида компенсация тўлашга ҳам рози бўлган.