Карантин қоидасини бузган Британия Соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди

Британия Соғлиқни сақлаш вазири Метт Ҳенкок истеъфога чиқди. Аввалроқ, Британиянинг машҳур ахборот хизмати Sun Ҳенкок ва унинг “азалий” дўсти Джина Коладанджело ўпишиб турган расмини нашр қилганди. Ҳар иккаласининг оиласи ва фарзандлари бор. Бироқ, бўлиб ўтган воқеа натижасида Ҳенкокнинг истеъфога чиқиши, пандемия даврида соғлиқни сақлаш вазири содир этган “беҳаё” ҳаракатларга боғлиқ эмас.

25 июнь куни эрталаб бошланган жанжал фақатгина аҳлоқ ва номус масаласи эмас. Пандемия даврида Ҳенкок бир неча марта Қироллик фуқароларини, айниқса, жамоат жойларида ижтимоий масофани ҳурмат қилишликка чақирган. Лекин, вазир ва унинг дўсти шундай мураккаб вазиятда вазирлик идорасида ўпишиб, қучоқлашдилар.

“Мен бу мамлакатда ҳар бир киши катта қурбонликлар қилганини тушунаман ва ушбу қоидаларни ўрнатганлар уларга энг биринчи ўринда риоя қилишлари талаб этилади. Шуни ҳисобга олганда мен истеъфога чиқишим керак”, – деди Ҳенкок.

2019-2020 йилларда молия вазири, унгача эса ички ишлар вазири лавозимларида ишлаган Сажид Жавид янги соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.