Коинотдан Ерга узатилган сирли радиотўлқин

Дунёнинг етакчи астрономлари дуч келган ҳайратомуз ҳодисалардан бири юз берди: олимларга маълум бўлган энг қадимги юлдузлар тўпламидан аниқ манбаси номаълум радиотўлқин Ерга етиб келди.

Сайёрамизга яқин жойлашган Сомон йўли (Milky Way) галактикасидан келаётган радиотўлқинлар астрономиянинг энг катта жумбоқларидан бири бўлиб, унинг асл сабабини аниқлаш ишлари янада мураккаблашмоқда. Юлдузлар туркумларида доимий такрорланиб турувчи портлашлар натижасида келиб чиққани тахмин қилинаётган ушбу тўлқин фазо илми соҳиблари томонидан айнан глобуссимон кластер деб номланган қадимги юлдузлар жамоасидан чиқаётгани ҳақида фаразлар илгари сурилмоқда.

Ўтган йили кашф этилган бу радиопортлаш эндиликда тахминан 11,7 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган «қўшнимиз» спиралсимон М81 галактикаси яқинидаги сферасимон кластердан келаётгани кузатилган. Ҳодиса тўлқин масофаси қисқарганини, яъни, тўлқиннинг манбаси Ерга яқинлашаётганини англатади. Кекса юлдузлар тўплами орасидан бу портлашнинг аниқ манбасини топишлик ҳудди Stonehenge тарихий ёдгорликлари орасидан тўлқинни узатаётган смартфонни узоқ масофадан туриб топишдек бир гап дея баҳо бермоқда олимлар.

Астрономлар бундай космик «тушунмовчиликни» тушунтиришга қийналмоқдалар.