Колорадо штати ҳужжатсиз муҳожирларга ўз эшикларини очмоқда

Сўнгги бир неча ой ичида Колорадо штатида ҳужжатсиз муҳижирларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонунлар қабул қилинди.

Губернатор Жаред Полис ҳужжатсиз иммигрантларга уй-жой, иш ва давлат имтиёзларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қонунларни имзолади.

Колорадода яшовчи 180 000 нафар ҳужжатсиз муҳожирлар штат аҳолисининг тахминан 3 фоизини ташкил қилади. Мамлакат бўйлаб 10,5 миллиондан ортиқ одам АҚШда ноқонуний равишда истиқомат қиладилар.

Янги қонунлар “ноқонуний муҳожир” иборасини давлат ҳужжатларидан олиб ташлаб, унинг ўрнига “рўйхатдан ўтмаган ишчи” деган иборани киритиш имкониятини беради.

Қонунларнинг қабул қилинишида жонбозлик кўрсатган штат тарихида сайланган биринчи араб мусулмон аёл давлат вакили Иман Жоуднинг хизматларини аҳоҳида эътироф этиш керак.

Қонун танқидчиларининг айтишларича, ҳужжатсиз фуқаролар Колорадода маҳаллий аҳолидан иш ва бошқа имкониятлар олиб қўйишади. Қонун ҳимоячилари эса мамлакатда яшовчи ҳар бир киши тенг имкониятларга эга бўлиши кераклигини таъкидлашмоқда.