Конгодаги ҳужумлар оқибатида кўплаб аҳоли ўз ватанларини ташлаб чиқмоқдалар

Иттифоқчи Демократик кучлар қуролли гуруҳининг ҳалокатли ҳужумлари натижасида 5800 киши Конго Демократик Республикасининг шарқий қисмида жойлашган Итурий вилоятидаги кўплаб аҳоли пунктларини тарк этишга мажбур бўлдилар.

31 майда бир вақтнинг ўзида Бога ва Тхаби шаҳарлари яқинидаги қишлоқларга қилинган ҳужуммлар натижасида 57 нафар тинч аҳоли, жумладан етти нафар болалар отиб ёки мачетелар (узун, ўткир ҳанжар) билан ўлдирилди. Яна бир неча киши ярадор қилинди, 25 киши ўғирлаб кетилди, 70 дан ортиқ аҳоли турар жойлари ва дўконларга ўт қўйилди.

Биргина Бога шаҳарчасида 31 нафар аёл, болалар ва эркаклар ўлдирилган. Яқинларидан айрилган оила аъзолари БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарининг ҳодимлари ва ҳамкорларига уларнинг кўплаб қариндошлари уйларида тириклайин ёқиб юборилганлигини айтишди.

БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги шарқий Конго Демократик Республикасида қуролли гуруҳлар томонидан содир этилган қатор зўравонликлардан ғазабланмоқда. Давом этиши мумкин бўлган ҳужумлардан ҳавотирланиб, минглаб одамлар Бога шаҳридан фақатгина устки кийим-кечаклари билан чиқиб қочиб кетишди.

Ҳудуддаги нотинчлик гуматинар ташкилотларнинг фаолиятига ҳам таъсир кўрсатмай қолмаяпти. Соғлиқни сақлаш марказлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб, ходимларини Итурининг пойтахти Буниа шаҳрига эвакуация қилишга мажбур бўлишди.

Ҳозирда БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги мажбурий равишда қочиб чиққан одамларнинг эҳтиёжларини баҳолаш билан шуғулланмоқда.

Конго Демократик Республикасида беш миллиондан ортиқ одам нотинчлик ва зўравонлик оқибатида ўз ватанларини тарк этганлар. Фақатгина Итурия вилоятининг ўзидан 1,7 миллион киши бошпана излаб қочиб чиққан.