Коронавируснинг Дельта варианти тарқалмоқда

Африкадаги 14 мамлакатда  коронавируснинг илк бора Ҳиндистонда топилган  Дельта варианти аниқланди.

Дунё Соғлиқни сақлаш ташкилотининг твиттерда ёзишича, Африка қитъасида бу касаллик тезлик билан тарқалиб бормоқда.  Бу мамлакатлар орасида Конго, Замбия, Намибия ва Уганда энг юқори кўрсаткични сақлаб турибди.

Қитъада 5 миллион 300 киши вирусга чалиниб, ўлганлар сони 128 мингдан ошиб кетди.