Кўршапалакларда ўта хавфли вирус аниқланди

Ҳиндистон Миллий вирусология институти олимлари илк бора Махараштра штатида кўршапалакларда ўта хавфли Нипах вирусини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Одатда учар тулкилар ва сичқонларда бўладиган бу вирусни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёдаги энг хавфли вируслардан бири деб ҳисоблайди. У инсонларга ҳайвон сўлаги қолган меваларни истеъмол қилиш орқали юқади.

Нипах вирусига қарши ҳалигача на дори, на вакцина топилмагандир.