Лос-Анжелесда ўт ўчирувчи иш жойида ҳамкасбини ўлдириб, яна бирини яралади

АҚШлик ўт ўчирувчи сешанба куни Лос-Анжелес округидаги иш жойида бир ҳамкасбини отиб ўлдирди, яна бошқасини яралади. Сўнг ўша ерга яқин уйининг ташқарисида ўз жонига қасд қилди. Унингн уйида ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса Лос-Анжелесдан 70 километр шимолда жойлашган Агуа Дулсе чўл ҳудудидаги ўт ўчириш пунктида содир бўлди, деб айтди ёнғин бошқармаси ва округ бошқармаси расмийлари.

Расмийлар ҳодиса ортида турган сабабларни ҳали аниқламаганликларини таъкидладилар. Мазкур киши ишини тугатгандан сўнг станцияга қайтиб келган ва у ердаги икки ҳамкасбига қарата ўт очган.

Расмийларнинг айтишича, улар гумондорни бошига ўқ узилган ҳолатда уй ташқарисидаги кичик сув ҳавзасида ўлган ҳолда топишган.