Марокко Россияликларни кутмоқда

Марокко Россия фуқаролари учун қироллика келиш қоидаларини юмшатди. Эндиликда улар 15-июньдан бошлаб чегараларда фақатгина эмланганлик ҳақидаги сертификатни ёки COVID-19 учун манфий ПЦР-тестни кўрсатишлари етарлидир. Бу ҳақда қироллик Ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.

Вазирлик барча давлатларни “А” ва “Б” гуруҳга ажратган бўлиб, Россия эпидемик вазият яхшиланган илк гуруҳга киритилгандир.

“Б” гуруҳга эса коронавируснинг турли турлари қайд қилинган ёки пандемик ҳолат бўйича аниқ статистик маълумотларни бермаган давлатлар киритилган. Бу давлат фуқаролари Мароккога келиш учун ёки “фавқулода рухсат” олишлари керак, ёки манфий тест ҳужжатини кўрсатиб, 10 кунлик мажбурий тиббий  карантинда ўтиришлари шартдир.