Махатма Гандининг набираси 7 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жанубий Африка Республикаси суди Ҳиндистоннинг озодлик учун кураш етакчисининг набираси Махатма Гандининг набираси Ашиш Лата Рамгобинни 456,600 АҚШ доллари миқдоридаги фирибгарликда ва қалбакилаштиришда айбдор деб топиб, уни 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ашиш Лата Рамгобин – Махатма Гандининг набираси, социалист Элла Ганди ва у тадбиркор С.Р.Махаражни алдаганликда айбланмоқда.

Суд жараёнида Рамгобин потенциал инвесторларни Ҳиндистондан учта контейнер зиғир жўнатилганига ишонтириш учун сохта ҳисоблар ва ҳужжатларни тақдим этганликда айбланди.

Рамгобин – Халқаро зўравонликка қарши кураш маркази нодавлат ташкилоти асосчиси ва ижрочи директори бўлиб, ўзини атроф-муҳит, ижтимоий ва сиёсий манфаатларга йўналтирилган фаол деб таърифлайди.