Мексика ва Ироқда қора моғор аниқланди

Мехико штати шифокорлари COVID-19 га чалиниб, кейин тузалган беморда мукормико-«қора моғор» касаллигини аниқлашди.

“Отоларинголог акамда қора моғор касаллигини аниқлади. Уни зудлик билан операция қилиш керак “, – деб маълумот берган беморнинг укаси.

Грегорио Авенданьога COVID-19 га чалинган деб 10-май куни ташхис қўйилган эди. Қандли диабетга чалинганига қарамай, у уйда карантинни яхши ўтказди ва манфий тест натижасидан кейин ишига қайтди. 26-май куни эса унинг аҳволи ёмонлашди, овқат еёлмай қолди, 3 кундан кейин эса юз нервининг фалжи туфайли касалхонага ётқизилди. 1-июньга келиб Грегорио гапиролмай қолди. Ҳозирда шифокорлар унинг чап кўзини олиб ташлашмоқчи. Оила аъзолари эса шифокорларнинг гапларига таянган ҳолда Грегорионинг миясини заҳарланиши ва ўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

2-июнь куни Rudaw телеканали Ироқ жанубидаги Ди-Кар вилоятида ҳам мукормикоз туфайли икки беморнинг ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида хабар берган эди.

“Носирия шаҳрида тўрт киши мукормикозга чалинди ва икки киши вафот этди. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинган эдилар”, —деб айтган эди маҳаллий соғлиқни сақлаш департаменти вакили ал-Замилий телевидение орқали қилган чиқишида.

Мукормикоз касаллиги Ҳиндистонда аниқланган ва яқингача бошқа мамлакатларга тарқалмаган эди.