Меркел: Глобал исиш туфайли бир миллион тур йўқолиб кетиш хавфи остида

Германия канцлери Ангела Меркел йўқолиб кетиш хавфи миллионлаб тирик мавжудотларга таҳдид солаётганига ишора қилиб, яқинлашиб келаётган иқлим саммити глобал исишни тўхтатиш учун самарали туртки беришига умид билдирди.

“Атроф-муҳит хилма-хиллиги ҳолати фожиали ва Париж келишуви бизга глобал исишни мақбул даражага етказиш учун боришимиз керак бўлган йўлни кўрсатиб беради”, деди у Боннда бўлиб ўтадиган конференциянинг бошланишидан бир кун олдин.

“Яқин ўн йилликлар ичида миллионлаб турлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида. Биз шошилинч равишда бу йўлни тўхтатишимиз керак”, – дея қўшимча қилди у.

Меркел “Европа Иттифоқида ичимлик найчалари ёки қулоқ тозалагич каби бир марталик ишлатиладиган кўплаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни тақиқлаш” тўғрисидаги қарорни мамнуният билан қабул қилди.

Германия канцлери 2030 йилга келиб зарарли газлар чиқиндиларини 1990 йилга нисбатан 65 фоизга камайтириш мақсадида унинг мамлакати янада улкан мақсадлар қўйганини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, “Шу сабабли Германия ўтган йилнинг январидан бошлаб карбонат ангидридга солиқ солишни бошлади, бу эса қазилма ёқилғилар, айниқса ёқилғи нархларини кўтаради”.