Microsoft июнь ойида Windowsнинг янги авлодини намойиш этади

Microsoft компанияси берган баёнотга кўра “Windowsнинг янги авлоди” 24 июнь куни намойиш этилади.

Шахсий компьютерлар учун етакчи операцион тизим бўлган Windows дунёдаги энг бой компаниялардан бири ҳисобланган Microsoft жами даромадининг 14% қисмини ташкил этади. Компания Windows 10 операцион тизимига шу вақтга қадар йилига иккитадан янгиланишни киритиб борди. Ушбу операцион тизим биринчи марта 2015 йилда истеъмолга киритилган.

Microsoftнинг амалдаги раҳбари Сатя Наделла ўтган ҳафта компания Windows 10Х ни ишлаб чиқармаслигини эълон қилди.

Microsoft май ойида Windows 10 учун энг сўнгги янгиланишларни айрим ўзгаришлар билан истеъмолчиларга етказиб берди.

Янги Windows тадқимоти соат 11 да онлайн тарзда бўлиб ўтади. Тақдимот тадбирида Наделла компаниянинг Surface қурилмаларининг ихтирочиси бўлган Microsoft нинг маҳсулот бўйича директори Панос Панай билан бирга бўлади.