Мисрлик деҳқон 2600 йиллик ёдгорликни топиб олди

Мисрда бир деҳқон 2600 йил, яъни Тавротда тилга олинган, ўз фуқаролари томонидан ўлдирилган Фиръавн даврига оид бўлган қумтош лавҳани топди, деб ёзади Британиянинг “Daily Mail” газетаси.

Қумтош лавҳанинг баландлиги қарийб 2,3 метр, эни бир метрга яқин бўлиб, уни шу ойнинг бошида Қоҳирадан 96 км шимоли-шарқдаги, Исмоилия вилоятида ерини шудгор қилаётган фермер топди.

Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги бош котиби Мостафа Вазирийнинг баёнотида айтилишича, қумтош милоддан аввалги 589-570 йилларда ҳукмронлик қилган фиръавн Априс бошчилигидаги шарқий Мисрдаги ҳарбий юриш билан боғлиқ.

Қумтошнинг юқори қисмида, Мисрнинг қуёш маъбуди Ра билан боғлиқ қанотли қуёш гардиши чизилган, унда Априс тасвирланган ва қуйида 15 қатор иероглиф мавжуд.

Миср археологлари ҳозирда лавҳадаги иероглиф ёзувларини таржима қилиш устида ишламоқдалар.