Мўйна кийган аёллар

Илк қарашда оддийгина туюлган бу суратни 1950-йили  LIFE журналининг фотомухбири Джек Барнс Туркиянинг Эдирнэ темирйўл вокзалида олган.

Суратдаги аёлларнинг барчаси мўйнали пальтода.

Хўш, нима бўпти, оддий пальтоку, деган ҳақли савол туғилиши мумкин.

Шошилманг, бу мўйналарнинг ўз аянчли тарихи бор…

1950-йилларда Туркияга кўчиб кетмоқчи бўлган этник туркларга Болгария ҳукумати ўзлари билан фақат кийим-бошларини олиб кетишга рухсат беради.

Умрларида ҳеч қачон мўйна киймаган аёллар Туркияда сотиб кам-кўстимизга ишлатамиз деб, бисотларидаги борини сотиб мўйна олишади.

Бу аёллар ва оила аъзолари устларидаги бир сидра усти-бош билангина Болгария чегарасидан ўта олишган. Мўйналарни сота олишганми, йўқми, буниси бизга қоронғу.

Ўша давр учун мўйна кийган аёл бой ҳисобланган, аммо бу суратлардаги мўйналарда ғам-қайғудан бошқа нарса йўқ…

Турк тилидаги Дунё Маданиятлари фейсбук саҳифасидан олинди