Мунажжимлар башоратига ишонасизми ёҳуд Форер эффекти

Форернинг таъкидлашича, одамлар ўзларининг шахсий хусусиятларини тавсифлашда юқори аниқликдаги баҳолар беришади. Тавсифлар гўёки улар учун махсус ишлаб чиқилгандек туюлсада, аммо аслида улар ноаниқ ва кўплаб одамларга нисбатан қўлласа бўлади. Форер эффекти астрология, графология ва фолбинлик каби кўплаб «псевдо»логияларнинг нега одамлар томонидан кенг қабул қилиниши бўйича қисман тушунтириш бериши мумкин.

Форернинг тажрибаси

1948 йилда психолог Бертрам Форер мунажжимлар башорати берилган газеталардан инсон шахсияти ҳақидаги матнларнинг бир нечтасини жамлаб ўз ўқувчилари орасида шахсиятларига баҳор бериш бўйича тест ўтказди. У ҳар бир ўқувчини ушбу шахсият ҳақида берилган матннинг ўзларига қанчалик тўғри келишини 0 дан 5 гача шкалада баҳолашини сўради. Натижа эса ўртача 4.26 ни ташкил этди. Қуйида тестда қўлланилган матнни тақдим қиламиз:

“Бошқа одамлар сизни ёқтириши ва қойил қолишига эҳтиёж сезасиз, аммо сиз ўзингизга танқидий муносабатда бўлишга мойилсиз. Шахсий заифликларингиз бўлса ҳам, сиз уларни ўзингиз бартараф эта оласиз. Сизда фойдаланмаган салоҳият жуда катта. Ташқи томондан интизомли ва ўзини тута оладиган кўринсангиз ҳам, ички томондан хавотирга мойилсиз ва ўзингизга нисбатан ишончингиз йўқ. Баъзида сиз тўғри қарор қабул қилганингиз ёки тўғри иш қилганингиз ҳақида жиддий ўйлаб, шубҳага бориб қоласиз. Ўзгаришлар, хилма-хиллик ва чекловларга дуч келганингизда норози бўласиз. Шунингдек сиз ўзингизни мустақил фикрловчи сифатида мағрур тутасиз ва бошқаларнинг сўзларини қониқарли далилларсиз қабул қилмайсиз. Лекин бу хусусиятингизни бошқаларга очиб бермайсиз. Баъзида сиз экстроверт, хушмуомалали ва очиқ табиатли бўласиз, баъзан эса сиз интровертга айланиб, эҳтиёткор ва ўзингиз четга оласиз. Баъзи интилишларингиз ҳақиқатга яқин эмас”.

Форер эффекти ўқувчиларни мунажжимлик башоратлари ва унинг кучларига ишонтириш учун турли хил нашрларда мунтазам бериб борилади. Кейинчалик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, агар қуйидагилар газета журналларда бериб борилса, одамларнинг мунажжимлик башоратларига юқори аниқликда ишонишаверади:

  • субъект башорат фақат унга тегишли деб ҳисоблаши керак;
  • субъект мунажжимнинг баҳолашига ишониши керак;
  • башорат асосан ижобий хусусиятлардан иборат бўлиши керак.

Шундай қилиб, Бертрам Форер одамларнинг психологга ҳам, мунажжимларга ҳам, фолбинларнинг башоратларига ҳам ишонишлари учун улар ҳақида маълумотга эга бўлиш шарт эмаслигини, энг муҳими, башорат ҳамма учун тўғри келадиган фразалар билан тўлдирилиши кифоялигини исботлади.