НАСА нинг азалий орзуси

НАСА юлдузлараро саёҳат масаласига жиддий қарамоқда. Ҳозирги вақтга қадар Қуёш тизимимиздан чиқиб юлдузлараро саёҳат қилишга фақатгина иккита космик аппарат қодир бўлган. НАСА нинг тайёргарлик ишлари жиддийлигига қараганда агентлик тез орада қайта сафарга чиқмоқчига ўхшайди.

Юлдузлараро саёҳат азалдан илмий фантастика бўлиб келган. Кўплаб муҳандисларнинг фикрига кўра ҳалигача одамлар ушбу технологик муаммони ечишга қодир эмас. Аммо НАСА нинг бир гуруҳ тадқиқотчилари томонидан олиб борилаётган изланишлар саёҳат учун етарли имконият бор деган фаразни илгари суряпти. Олимлар ҳозирда инсон қўл остида мавжуд технологиялар ёрдамида миссияни амалга ошириш мумкинлигини айтишмоқда. Муҳандислар гуруҳининг таъкидлашича, улар НАСА томонидан ўзларининг олдиларига қўйилган вазифани 2030 йилга қадар амалга оширишмоқчи.

Юлдузлараро миссиянинг асосий ғояси шундаки, оғирлиги 1700 фунт келадиган космик кема НАСА нинг 2021 йилга қадар тайёр бўлиши кутилаётган Space Launch System ракетасида учириб юборишдир. Учирилган аппарат ҳудди ўзининг аждодлари каби қуёш тизими бўйлаб саёҳатга чиқади. Зонднинг тезлигини ошириш учун унга тортишиш кучидан фойдаланиб туртки берилади ва тезлик соатига 100000 милдан юқори кўрсаткичга чиқади.

Зонднинг тезлигини оширишда Қуёшнинг тортишиши кучидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, чунки космик қурилма Қуёш ёрдамида Юпитердан кўра анчагина юқори тезликка эришиши мумкин.

Аммо бунинг учун зонд қуёшга ўта яқин масофадан ўтиши керак. Масофанинг қисқариши ҳисобга олинадиган бўлса аппаратни иссиқликдан ҳимоя қилиш учун унга оғир қалқонлар ўрнатилиши керак. Қўшимча оғирлик эса зонднинг белгиланган тезликка эришишида тўсқинлик қилиши турган гап. Умуман олганда, ҳозирда, олимлар шу каби муаммоларга ечим топиш билан бандлар.

НАСА 50 йил давом этадиган ва Ердан Қуёшгача бўлган масофадан қарийб 1000 баробар кўпроқ масофа – 92 миллиард милни босиб ўтишга қодир зондни очиқ коинотга чиқаришни режа қилмоқда. Ҳозирда инсон томонидан яратилган фақатгина иккита объект – Voyager 1 ва Voyager 2 лар галактикамиз чегарасидан чиқиб, кенг коинот қаърига сузиб бора олган. Улар Ердан 13 миллиард миль узоқликда турибди. Voyager ларга бу масофани босиб ўтиш учун қарийб қирқ йил керак бўлди, аммо НАСА нинг юлдузлараро янги миссияси 92 миллиард миль масофани 15 йилдан камроқ муддат ичида босиб ўтмоқчи.