Ниссан ихчам, лекин кучли двигатель ишлаб чиқарди

Ниссан 400 та от кучига эга, оғирлиги эса атиги 40 кг бўлган янги двигатель яратиб тарихга кирди.

Ушбу 1,5 литрли “чўнтак ракетаси” ҳозирги кунгача яратилган энг ихчам двигателлардан бири бўлиб, унинг оғирлиги атиги 40 килограммдир. Ҳажми ва оғирлиги кичик бўлгани учун ушбу янги мотор ҳатто мототциклга ҳам осонгина ўрнатилиши мумкин. Яқин келажакда Ниссан двигателни кўплаб янги автомобилларига ўрнатишни режалаштирмоқда. DIG-TR номи билан аталган инновацион двигатель биринчи бўлиб Ниссаннинг Zero Emission ZEOD автомобилига ўрнатилди.

Ниссаннинг двигателлар технологиясидаги бундай “сакраши” уни бу йўналишда етакчи ишлаб чиқарувчи даражисига олиб чиқди. Яқин бир неча йил ичида ушбу “400HP 40KG DIG-TR” двигатели серияли ишлаб чиқариладиган автомобилларга ўрнатилиши кутилмоқда.

DIG-TR двигатели замонавий F1 пойга двигателлари билан рақобатлашишга қодир эканлиги ҳақида тахмин қилинмоқда. Мазкур мотор 1 кг вазни учун 10 от кучи қуввати ишлаб чиқаради. Бу хусусият уни 40 кггача бўлган энг кучли қувват блокига айлантиради. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган 1,5 литрли двигателларнинг кўпи 200 от кучи қувватини ишлаб чиқариш учун курашмоқда, аммо “ Nissan DIG-TR” уларнинг ҳаммасини “чангида” қолдириб кетди.