Ногирон қиз “Қуръон ҳофизаси” бўлди

Иорданиялик 26 ёшли Раван Дивейк Даун синдроми билан туғилган.

У 19 ёшида Қуръони Каримни ёд олишни бошлаган ва 7 йил ичида Каломи Шарифни ёдлашни муваффақиятли равишда якунлаб, “ҳофиза” бўлиш орзусини рўёбга чиқарди.

Дивейк ёдлаш жараёнида тажвиднинг барча қоидаларига қатъий риоя қилган.

Раван Қуръони каримни чин дилдан ёд олганини ва унинг энг катта ёрдамчиси онаси бўлганини айтди.

Раваннинг онаси у билан фахрланишини айтмоқда. “Менинг қизим Худонинг бизга берган мукофотидир. Мен у билан фахрланаман. Унинг Қуръонни ёд олиши Раббимнинг марҳамати. Менинг жаннатим ёнимда” – дейди онаси.