Нью Йоркда комендантлик соати жорий этилиши ортидан норозилик келиб чиқди

Нью Йорк Вашингтон майдонидаги истироҳат боғида полициячилар томонидан соат 22:00 дан кейин янги комендантлик соати жорий этилди. Бунга қарши норозилик билдирган аҳоли ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Натижада 22 киши ҳибсга олинган ва 5 нафар полиция ходими жароҳат олган.

Комендантлик соати татбиқ этилганидан кейин ҳам истироҳат боғида бўлганларга полиция уйларига кетишни буюрган. Одамлар бунга қарши равишда полиция ходимларини жирканч сўзлар билан ҳақорат қилганлар. Оқибатда икки ўртада жанжал келиб чиққан.

Нью Йорк полицияси оломонни тарқатиш учун қалампир пуркагичлардан фойдаланишга мажбур бўлган, баъзи норозилик намойишлари аъзолари зобитларга қарата шишалар улоқтиришган. Полициячилар жисмоний куч ишлатиб айримларни ҳибсга олишларига тўғри келган.