ОАВ: Буш жамғармаси Хитой лоббисидан 5 миллион доллар олган

АҚШ оммавий ахборот воситалари марҳум президент Жорж Бушнинг АҚШ-Хитой муносабатлари жамғармаси Хитой-АҚШ алмашинув фондидан 5 миллион доллар миқдорида грант олганини хабар қилди.

Американинг “Axios” порталининг ёзишича, “Хитойнинг ташқи сиёсий манфаатларини илгари сурувчи Жамғарма икки институт ўртасида 2019 йил апрелдан 2023 йил декабригача бўлган муддат давомида имзоланган келишув доирасида катта грант олган ва Буш Жамғармасига ҳар йили 1 миллион доллардан жами 5 миллион долларлик грант берган.

Хитой-АҚШ алмашинув фонди Пекиннинг таъсир воситаси сифатида яхши обрўга эга ва уни Гонконг маъмуриятининг собиқ раҳбари Донг Цзианхуа бошқаради, у Пекиндаги сиёсий тарғиботчи маслаҳат органининг ҳамраиси.

Ўз навбатида, Буш ташкилоти Пекинни баъзи муҳим геосиёсий масалаларда қўллаб-қувватлади, гарчи баъзида Хитойни танқид қилса ҳам.

Буш жамғармаси вакили Лесли Рейган “Хитой нодавлат ташкилотининг маблағлари фонднинг сиёсий фаолиятига таъсир қилмайди”, деб таъкидлади.