Ўғлимсиз ҳеч қаерга кетмайман

Москва ички ишлар бўлими терговчилари Хитой фуқароси бўлмиш Лю Жунни маҳаллий суррогат онадан туғилган бир ёшли ўғлидан ажратиб, уни одам савдоси билан айблашмоқда. Ҳозирда чақалоқ касалхонага ётқизилган.

Расмийлар ушбу жиноят ишини биринчи марта бир йил олдин, 2020 йил июнида, полиция Москвадаги хонадонларнинг бирига бостириб кириб, рус миллатига мансуб суррогат оналар томонидан Хитой фуқаролари учун туғиб берилган беш нафар чақалоқларни «топганларида» очишган эди. Ушбу болалардан бири Лю Жуннинг ўғли бўлган. Расмийлар гўдакларни болалар уйига жойлаштирганлар. Чақалоқларнинг ота-оналари ҳақиқийлиги тасдиқланган суд қарорлари ва генетик текширувлардан сўнг, болаларнинг уч нафари хитойлик ота-оналарига қайтарилган.

Михаил Бакланов (жабрланувчининг адвокати) ҳам мижозида Москванинг Бабушкинский туман суди томонидан болани ота-онасига топшириш тўғрисида ҳукм борлигини иддао қилмоқда.

28 июнь, душанба куни Москва суди терговчиларнинг Лю Жунни қамоққа олиш ҳақидаги талабини рад этди.

Июнь ойи бошида Давлат Думасига қонун чиқарувчилар чет элликларга Россия ҳудудида суррогатлик хизматидан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳаларини тақдим этишди. Қонун лойиҳасини ишлаб чиққанларнинг тушунтиришларича, янги чекловлар болаларни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.