Покистон АҚШга ҳарбий базаларни беришни рад этди

Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийнинг айтишича, Афғонистондан хорижий қўшинлар олиб чиқилиши асносида Покистон АҚШга ўз ҳарбий базаларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришдан бош тортган.

Қурайший Geo News каналига берган интервьюсида Покистон тинчлик барқарор бўлган Афғонистонни кўришни хоҳлашини, аммо минтақада айрим кучлар у ердаги тинчликни истамасликларини айтди.

“Биз қўшинларни олиб чиқиб кетилиши билан бирга тинчлик жараёни олдинга силжишини кўришни хоҳлардик. Дунё Покистонни муаммонинг бир қисми деб ҳисобламайди”, – деди жаноб вазир.

Ташқи ишлар вазири Покистон АҚШга ҳарбий базаларни беришдан бош тортганини қатъий таъкидлади ва учрашувда барча сиёсий партияларга ҳукуматнинг бундай нияти йўқлигини айтиб ўтди.

“Ҳарбий базаларни излаш уларнинг хоҳиши. Уларга базаларимизни бериш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, биз ўзимизнинг манфаатларимизни устун кўришимиз керак”, – дея гапида давом этда Қурайший.