Покистон вазиридан қатъий жавоб

Покистон Бош вазири Имрон Хон Афғонистондан аскарларини олиб чиқиб кетаётган АҚШ га ўз мамлакатида ҳарбий база қурилишига асло рухсат бермаслигини қатъий бир шаклда айтди.

Хон “Axios on HBO” теледастурига берган интервьюсида Вашингтоннинг Афғонистондаги ҳарбий операциялари учун Марказий жосуслик бошқармаси (ЦРУ)га Покистоннинг ҳарбий базаларидан фойдаланишга ёки янги база қуришга  ҳеч қачон рухсат берилмаслигини билдирди.

Американинг Покистонда дрон ишлатишини ҳар доим аёвсиз танқид қилиб келган Имрон Хон 2018-йилда Бош вазир бўлиб сайлангандан бери Марказий жосуслик бошқармаси бу давлатда биронта дрон ишлата олмаган.

Охирги дрон ҳужуми эса Имрон Хон Бош вазир бўлиб сайланган 2018-йилнинг августида бўлган эди.

Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетаётган Америка у ерда ўз операцияларини давом эттириш учун альтернатив сифатида Покистонни кўриб чиқмоқда.

Бошқарма мудири Уильям Барнс май ойида ҳарбий базалар борасида суҳбатлашиш учун Покистонга келган ва Имрон Хонга учрашишни таклиф қилган эди. Аммо Бош вазир бу таклифни рад қилган.