Покистонда поездлар тўқнашиб кетди

Бугун Покистоннинг Синд вилоятига қарашли Гхотки шаҳрида икки тезюрар поезд тўқнашиб кетди.

Фалокат оқибатида 50 дан кўп инсон жароҳатланди ва 30 киши ҳалок бўлди.

Карачидан Саргодхага қараб йўл олган тезюрар йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиб, юк ташувчи поезд билан тўқнашиб кетиши оқибатида бу фалокат рўй берди, деб маълумот берган темирйўллари бошқармасининг маҳаллий вакили. Саййид экспресс номли юк ташувчи Равалпиндидан келаётган бўлган ва ҳодиса Раити темир йўл станцияси яқинида содир бўлган.

15-20 нафар йўловчи ҳали ҳам эзилган поезд парчалари орасидан чиқа олмай ёрдам кутмоқдалар ва расмийлар уларни қутқариш учун махсус машиналарни юборишга ҳаракат қилишмоқда.